10 Июл 2024 йил
506
“Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
“Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида вилоят ички ишлар
боршқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Адиб
Собир Термизий” номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона марказида
тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Мазкур
тарғибот тадбирлари давомида, фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига тушиб
қолмасликлари, ўз шахсий маълумотлари ва банк пластик карталарини бегона
шахсларга ва номаълум аккоунтларга улашиб, ушбу жиноят турларидан азият чекиб
алданиб қолмасликлари юзасидан тегишли
тушунучалар берилиб, кибержиноят ва унинг турлари ҳақида керакли
маълумотлар бериб ўтилди.