26 Март 2021 йил
572
Келишмовчилик жанжалга айланди
Шўрчи туманида 2021 йил 23 февраль куни тахминан соат 22.30 лар чамасида, туманнинг “Жойилма” маҳалласида яшовчи, А.Н. ва туманнинг “Бобур” маҳалласида яшовчи, Х.А.лар бир гуруҳ бўлишиб, Шўрчи тумани “Бобур” маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси олдида, туманнинг “Лайлакхона” маҳалласида яшовчи, Ҳ.Ч. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал қилиб, Х.Ч.ни қўллари билан бош ва юз соҳасига уришиб, “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказишган. 18 март куни А.Н. ва Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати