“КЕЛАЖАК САРИ” тадбири иштирокчилари олий таълим муссасалари билан таништирилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган “КЕЛАЖАК САРИ” профилактик тадбири давом этмоқда.
Тадбирнинг 16
ва 17 кунларида, тадбир иштирокчиларининг билим кўникмаларини ошириш ва келгусида
ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш мақсадида Термиз шаҳридаги Термиз Давлат Университети,
Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиали ва Жарқўрғон туманида жойлашган Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейларига сайёҳатлар уюштирилди.
Термиз Давлат Университетида уюштирилган сайёҳат давомида,
у ерда ташкил этилган Университет ташкил этилиши билан боғлиқ, тарихий кичик музей
ҳам кўздан кечирилди. Унверситетнинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори
капитан Алланазарова Салтанат томонидан таълим муассасасидаги мавжуд факултетлар
ва йўналишлар ҳақида вояга етмаганларга маълумот берди.
Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиалида вояга етмаганлар
“Акушеркалик” йўалишида талабаларнинг семенар машғулотларида иштирок этишди. Бундан
ташқари Жарқўрғон туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик
лицейига ташриф жараёнида ўқувчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, таълим муассасасидаги
“Ватанпарварлик бурчаги” билан таништирилди.
Бу каби тадбирлар ёшларда олий таълим муассасаларига бўлган
қизиқишларини янада уйғотишига сабаб бўлди.
“КЕЛАЖАК САРИ” профилактик тадбири давом эттирилмоқда