18 Ноябр 2024 йил 555

“КЕЛАЖАК САРИ” тадбири иштирокчиларининг дам олиш кунлари мазмунли ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган “КЕЛАЖАК САРИ” профилактик тадбири давом этмоқда.

 Тадбирнинг 14 куни, дам олиш куни бўлганлиги сабабли куннинг биринчи ярмида ҳар-хил об-ҳаво шароитларида вояга етмаганларнинг чидамлилигини ошириш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишларини ўргатиш мақсадида, Термиз шаҳридаги спорт мактабига тегишли бўлган “ДЕЛФИН” сузиш хавзасига ташриф буюрилиб, мураббийлар томонидан сузиш усуллари бўйича машғулотлар ташкиллаштирилди.

Куннинг иккинчи ярмида, тадбир иштирокчиларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, юртимиздаги тарихий обидалар, вилоятимиздаги маъданий мерос бўлган обектлар билан яқиндан таништирш мақсадида зиёратлар уюштирилди.

Тадбирнинг 15 кунида тадбир иштирокчилари ва марказ тарбияланувчиларида чет тилларига бўлган қизиқишларини, касбга бўлган қизиқишларини уйғотиш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига саёҳат уюштирилди, унда бошқармадаги юртимизга келаётган сайёхларни кутиб олиш учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар, техникалар билан яқиндан таништирилди.

Бу каби тадбирлар ёшларда туризм соҳасидаги  таржимон-гит, туризм политсияси, менежмен каби касбларга бўлган қизиқишларини янада уйғотишига сабаб бўлди.

 “КЕЛАЖАК САРИ” профилактик тадбири давом эттирилмоқда.

Text to speech