"Келажак сари" тадбири иштирокчиларига кўчма Эксперт лабараторияси билан таништирилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
марказида сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган “КЕЛАЖАК САРИ” профилактик
тадбирлари давом этмоқда. Тадбирнинг 13 кунида иштирокчилари ва марказдаги бошқа
тарбияланувчиларни “Ватанпарварлик” руҳида тарбиялаш, уларнинг ички ишлар касбига
бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг
“Экперт криминалистика” бўлими ходимлари марказга ташриф буюришиб, бўлимнинг кўчма
ЭКСПЕРТ ЛАБАРАТОРИЯСИ билан вояга етмаганларни яқиндан таништиришди. Лабаротория
мавжуд техникалар, воқеа жойига чиқгандаги
ўраб олиш, дрон учириш, қурол-яроқ ва ўқ дори экпертизаси ҳақидаги маълумотлар ёшларда
жуда катта қизиқишлар уйғотди.
Бу каби кўргазмали намойишларни ўтказилишидан асосий мақсад,
вояга етмаганларда келгуси ҳаётда ички ишлар соҳасини эгаллашларида ва соҳанинг
имиджини оширишда, Эксперт-экриминалистика йўналишидаги янги инаватсион техналогияларини,
жиҳозлари ва асбоб-ускуналар билан таништиришдан иборатдир.
“КЕЛАЖАК САРИ”
профилактик тадбири давом эттирилмоқда.