13 Ноябр 2024 йил 402

"Келажак сари" тадбири иштирокчилари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича беллашишди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирининг 11-кунида тадбир иштирокчилари ўртасида “Дала шароитида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш” бўйича мусобақа ташкил этилди.

Унда оёқ ва қўл аъзолари шикастланганда, қон кетишда қонни тўхтатиш, сунъий нафас бериш, қон босимини ўлчаш каби биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш боўйича шартларда ўз маҳоратларини намойиш этишди. Иштирокчиларга марказ ҳамшираси ва Термиз шаҳар 4-сон оилавий поликлиникаси шифокорлари томонидан тиббиёт бўйича амалий машғулотлар бўйича тавсиялар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Бу каби танловлар қизларимизнинг келгусидаги оилавий ҳаётга тайёрлашда ва турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмасини шакллантиришда асқотади.

 

Тадбирнинг 12 кунида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди биносида тадбир иштирокчиларида ватанпарварлик руҳини ошириш мақсадида “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди. У ерда мавжуд техникалар, қурол-яроғлар, ходимларнинг иш фаолияти, яшаш шароитлари билан яқиндан танишилди.

Text to speech