“КЕЛАЖАК САРИ” профилатик тадбири 1 мавсум йиғини ўз якунига етди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган “КЕЛАЖАК САРИ” профилактик тадбири ўз якунига етди.
Тадбирнинг якуний
қисмида иштирокчиларга ва марказ тарбячиланувчиларига
ҳомийлар ҳисобидан байрамона дастурхон ёзилди, Термиз шаҳар маъданият уйи санъаткорлари
томонидан байрам дастури уюштирилди.
Тадбирда, Термиз
шаҳар ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи Ф.Халмуратов, “Аёллар реалибитатсия
қилиш ва мослаштириш маркази” раҳбари М.Ҳафизова, Термиз шаҳар Миллий гвардия инспектор-психологлари,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи М.Тағоев ва
ходимлари, вилоят прокуратураси вояга етмаганлар ҳақида қонунчилик ижроси устидан
назорат гуруҳи ёрдамчиси У.М.Эргашев, вилоят
ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосарлари Ў.Эшимова ва Ф.Қурбоновлар сўзга чиқишиб, тадбир қатнашчиларини келгусидаги ишларига зафарлар
ёр бўлишини тилаб, қиммат баҳо совғалар улашдилар, бундан ташқари бир ой давомида
ўтказилган тадбирда қизлар Ангор туманида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида
ўқиб-ўрганган касб-ҳунарлари юзасидан тадбир сўнгида махсус СЕРТИФИКАТлар билан
тақдирланишдилар.
Тадбирда бир қанча ишлар амалга оширилди, жумладан ижтимоий хавф остида бўлган оилаларда яшаб келаётган
ёшларнинг оиласини ўрганилиб марказга жойлаштирилди, яшаш жойларида ва таҳсил олаётган
таълим муассасаларида аниқланган ҳуқуқбузарликларга имкон яратувчи омилларни бартараф
этиш чоралари кўрилди, касбга бўлган қизиқишларига кўра касб-ҳунарга йўналтирилиб,
“Ватанпарварлик” ҳиссини шакаллантириш ва келажак ҳаётга ижтимоий мослаштириш юзасидан
чора-тадбирларини амалга оширилди, вояга етмаган балаларнинг ота-онаси ва уларнинг
ўрнини босувчи шахсларнинг бандлиги таъминланишида амалий ёрдам берилди, вояга етмаганларга
ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилди, ҳулқ-атворида ижобий томондан ўзгаришлар
бўлганлари профилактик рўйхатдан чиқариш
чораларини кўрилди.Келгусида қўшимча ташкил этилиши лозим бўлган ишлар “Йўл харитаси”
тузиб олинди.
“КЕЛАЖАК САРИ” профилактик тадбири ўз якунига етказилди.