8 Ноябр 2025 йил 46

“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ фахрий устозлари учун Қашқадарё вилоятига саёҳат ташкил этилди.

Тарихга назар солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб тарбиялашда энг яхши восита бу- “тарих”- деб бежизга айтилмаган. Кекса ва нуронийларимизни эса тирик тарихга қиёс этамиз. Чунки улар улуғ ёшни яшаб, ҳаёт йўлидаги мураккаб тўсиқларни енгиб ўтиш сир-асрорларини пухта ўзлаштирган, юксак билим ва тажрибага эга мураббийлардир.

Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-табдирлари тўғрисида” 2020-йил 28-майдаги қарори ва Ички ишлар вазирлигининг жорий йил 31-октябрдаги кўрсатмасига асосан, ички ишлар органларида жорий йилнинг 1-ноябрдан 30-ноябр кунига қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан, вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси билан ҳамкорликда, жорий йилнинг 07 ноябр куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг бир гуруҳ фахрийлари учун Қашқадарё вилоятига туристик саёҳат ташкил этилди.

Ташкил этилган саёҳатда фахрийлар Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз шаҳрида жойлашган “Оқсарой” меъморий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.

Саёҳат давомида, иштирокчиларга мажмуа тўғрисида соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкиллаштириб бориш, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech