“Кексалар ҳафталиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан фахрий устозлар учун саёҳат ташкил этилди.
Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори ҳамда ИИВнинг жорий йил 24 сентябрдаги тегишли фармойишига асосан октябр ойининг илк ҳафтаси ички ишлар органларида “Кексалар ҳафталиги” деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 9 октябр куни Сурхондарё вилояти ички ишлар
органларининг бир гуруҳ фахрийлари учун “Ички туризм” доирасида саёҳат ташкил этилди.
Ташкил этилган саёҳатда соҳа фахрийлари вилоятимизнинг тарихий обидалари
жумладан; Термиз туманида жойлашган “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳларига ҳамда
“Термиз археология” музейига ташриф буюришди.
Саёҳат давомида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари
томонидан соҳа фахрийларига ташриф буюришган манзиллар тўғрисида маълумотлар берилди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида бу каби тадбирлар ҳафталик доирасида
мунтазам равишда ташкил этиб борилмоқда.