9 Октябр 2024 йил 370

“Кексалар ҳафталиги” доирасида, ИИВ Сурхондарё Академик лицейида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябр кунидаги қарори ҳамда ИИВнинг жорий йил 24 сентябр кунидаги тегишли фармойишига асосан октябрь ойининг илк ҳафтаси ички ишлар органларида “Кексалар ҳафталиги” деб эълон қилинганлиги, шунингдек, ички ишлар органларига янги қабул қилинган ёш ходимларни тизимга мослашишида ҳамда ички уларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, қолаверса, мамлакатимизнинг қадимий ва бой маданияти, азалий қадриятлари, удумлари ва анъаналарига асосланган кенг дунёқарашни шакллантириш, ички ишлар органлари ходимлари онгига Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаронинг шарафли ва муқаддас бурчи эканини, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш учун масъулият туйғусини янада чуқур сингдириш мақсадида жорий йилнинг 09 октябрь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ёш ходимлар, тизимда узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, хозирда нафақа гаштини сураётган Фахрийлар ҳамда Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари билан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Учрашувда, дастлаб Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич сўзга чиқиб, жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо неъматни қадрига етиш, Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб хизмат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Вилоят Ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Шарафутдинов Акрам Ҳимойтидинович сўзга чиқиб, ўзининг узоқ ва машаққатли хизмат йиллари ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди ва бугунги кунда юртимизда ёшларга шу қатори фахрийларга ҳам ҳукуматимиз томонидан берилаётган имкониятларни алоҳида этироф этиб, албатта бу каби ИИО ходимлари учун яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклигини, шунингдек фахрийлар ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликларини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомимда, ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари тмонидан керакли жавоблар олишди.

Учрашув сўнгида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзларининг муносиб хиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фахрийлар ҳамда ўқув даври мобайнида тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўқувчи ёшлар бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари ва китоблар тўплами билан тақдирландилар.

Албатта бу каби учрашувларнимунтазам равишда ташкил этиб бориш, муҳтарам Президентимиз айтганларидек, Янги Ўзбекистонда “Янги ички ишлар органлари ходимлари” учун янги ташаббуслар, ғояларни яратилишига туртки бўлади. Улар эса шубҳасиз, реал ҳаётий натижаларга айланиб, юртимиз тараққиётини баланд чўққиларига олиб чиқишга хизмат қилади.

Text to speech