“Кексалар ҳафталиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан фахрий устозлар учун саёҳат ташкил этилди.
Тарихга
назар солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб
тарбиялашда энг яхши восита бу- “тарих”- деб бежизга айтилмаган. Кекса ва
нуронийларимизни эса тирик тарихга қиёс этамиз. Чунки улар улуғ ёшни яшаб, ҳаёт
йўлидаги мураккаб тўсиқларни енгиб ўтиш сир-асрорларини пухта ўзлаштирган,
юксак билим ва тажрибага эга мураббийлардир.
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентабрдаги қарори ҳамда ИИВнинг
жорий йил 24 сентябрдаги тегишли фармойишига асосан октябрь ойининг илк ҳафтаси
ички ишлар органларида “Кексалар ҳафталиги” деб эълон қилинди.
Шу
муносабат билан жорий йилнинг 8 октябрь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар
органларининг бир гуруҳ фахрийлари учун “Ички туризм” саёҳати ташкил этилди.
Ташкил
этилган саёҳатда фахрийлар вилоятимизнинг тарихий обидалари жумладан; Шеробод
туманида жойлашган “Исо-Термизий”, Термиз туманида жойлашган “Ал-Ҳаким
Ат-Термизий” зиёратгоҳларига ҳамда “Фаёзтепа” тарихий обидасига ташриф
буюришди.
Саёҳат
якунида фахрийлар “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” мақбарасида жойлашган музейга ҳам
ташриф буюришиб, бу ерда фахрийлар соҳа мутахассислари томонидан музейда мавжуд
экспонатлар тўғрисида маълумот олишди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида бу
каби тадбирлар ҳафталик доирасида мунтазам равишда ташкил этиб борилмоқда.