22 Сентябр 2022 йил 1651

Кеч ва нотўғри овқатланишнинг инсон  организмига салбий таъсири

Мутахассислар диабет, семизлик, гипертония ва овқат истеъмол қилиш вақтлари билан боғлиқликни ўрганиб чиқишга қарор қилишди.

Эксперимент натижалари 12,7 мингдан ортиқ 18-76 ёшдаги латиноамерикаликлар тиббий тадқиқот маълумотларга асосланади. Шифокорлар икки кун давомида инсон соғлиги ва таом ейиш вақтига доир маълумотларини солиштиришди.

Тадқиқотчилар 18-00 дан кейин овқат истеъмол қилганларда қон таркибида шакар ва инсулин таркиби юқори даражада бўлиши ва юқори босим бўлишини аниқлашди. 18-00 гача истеъмол қиладиган инсонларда бу кўрсаткич нисбатан кам бўлади.

Кечки овқатланишни хуш кўрадиганларнинг 19 фоизи преддиабет ривожланиши ва 23 фоиз гипертония касаллиги ривожланиши эҳтимоли кўпроқ.

Тадқиқот етакчи муаллифи Нур Макаремнинг сўзларига кўра, бу ҳолат нотўғри ҳаёт кечириши оқибатида инсон биологик ритмларини бузилиши, бу ўз навбатида инсон модда алмашинуви ва сурункали касалликлар хавфини оширади.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ экспертлар кеч пайт овқатланиш, айниқса уйқудан олдин суранкали касалликларни ривожланиши, семизлик ва саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилишганди.

Нима учун доимий равишда тўғри овқатланиш муҳим?

Тўғри овқатланишни узоқ муддатли сармояга қиёслаш мумкин. Агар бугун чипслар ўрнига сабзавотли салат истеъмол қилсангиз, эртага ўзингизни ҳис қилиш борасида катта ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин. Бироқ бунга ҳар доим амал қилинса, саломатлик яхшиланади.

Вазн нормаллашади

Ортиқча вазн турли касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин. Патология юзага келиш хавфини аниқлашда оддий сантиметр лентаси ёрдамга келади. Унда бел айланасини ўлчаш керак: нормада аёллар учун у 80 см.дан ортиқ, эркаклар учун эса 94 см.дан ортиқ бўлмаслиги керак. Агар бел айланаси аёлларда 88 см.дан ва эркакларда 102 см.дан ортиқ бўлса, юрак қон-томир касалликларидан эрта ўлим, углевод алмашинуви бузилиши ва саратоннинг айрим турлари хавфи ортиши аниқ.

Рационда таркибида ёғ, шакар ва туз кўп бўлган, шунингдек, энергетик қиймати юқори маҳсулотлар кўп бўлса, ортиқча вазн пайдо бўлиши мумкин.

Ошқозон-ичак тракти фаолияти яхшиланади

Мувозанатлашган овқатланиш кўкатларни кўп миқдорда истеъмол қилишни кўзда тутади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 400 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилишни маслаҳат беради. Бу тахминан беш порция дегани. Бу тавсияга амал қилиш учун деярли ҳар овқатланганда мева ва сабзавот истеъмол қилиш зарур.

Кўплаб ўсимликлар таркибидаги клетчатка овқат ҳазм бўлишига ижобий таъсир кўрсатади. Ундаги толалар ошқозонда ҳазм бўлмайди, йўғон ичакка келиб тушади ва фойдали бактериялар учун овқатга айланади. Клетчатка моддалар алмашинувини яхшилаш ва ич қотиш юзага келиши олдини олишда ёрдам беради. Бундан ташқари, ошқозон ичак трактига сут-қатиқ маҳсулотлари ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Агар сизда лактоза етишмовчилиги бўлмаса, ушбу маҳсулотларни ҳам рационга киритиш зарур.

 

Сурункали касалликлар ривожланиши хавфи камаяди

Шифокорлар фикрича, ёғли ва ва ширин маҳсулотларни севиб истеъмол қилиш қандли диабет ва юрак қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Тана массаси ортиши ва семизликка учраган кишилар овқатланиш ва вазнини назорат қилувчиларга қараганда кўпроқ касал бўлишади.

Бундан ташқари, нотўғри овқатланиш ва онкология ўртасида боғлиқлик мавжуд. Шакар миқдори юқори бўлган рацион жигар, буйрак, ошқозон ости бези ва қалқонсимон без, йўғон ичак, ўт пуфаги ва бошқа органлар саратони ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин. Наслий омиллар ҳисобга олинмаса, соғлом рационга амал қиладиган кишида оғзига тушганни ейдиган одамга қараганда ушбу касалликлар эҳтимоли камроқ.

Тўғри овқатланиш учун нима қилиш керак?

Соғлом овқатланиш атрофида бир-бирига зид келувчи фикрлар жуда кўп. Бироқ уларни ажратиб олиш мумкин. Мана бу универсал қоидалар соғлом ва мувозанатлашган рацион тузишда сизга ёрдам беради.

Овқат сифати ва унинг таркибини ҳисобга олинг

Ўрамларни ўқиш – фойдали кўникма. Кўпинча «эко», «био», «табиий» сўзлари ортида оддий маркетинг яширинган бўлади. Маҳсулотларни кассага олиб боришдан аввал уларнинг таркибини диққат билан ўқинг. Унинг таркибидаги маҳсулотлар ўлчами камайиб бориш тартибида кўрсатилган. Гўшт консерваларида гўшт, нонда ун, сут маҳсулотларида сут биринчи ўринда туриши керак.

Қўшимчаларга ҳам эътибор беринг. Кўпинча ўрам ичида нафақат тоза ингридиентлар, балки истеъмоли чекланиши лозим бўлган моддаларни ҳам учратиш мумкин. Масалан, бошоқли дондан тайёрланган батонча ширинлиги соғлом егулик сифатида кўрсатилади, аслида эса ундай эмас. Унинг таркибида шакар, концентрация қилинган сироп, пальма ёғи албатта бўлади. Ширин йогурт, тайёр нонушта ва бошқа «фойдали» маҳсулотларда ҳам худди шу ҳолат такрорланади.

Ўзингиз тайёрланг

Тўғри, овқатланиш борасида интизомга амал қилиш ҳар доим ҳам осон кечмайди. Оч қолган одамнинг оёқлари уни фри картошкаси томон етаклайди. Бироқ ликопчангизга тушаётган маҳсулотларнинг сифатига 100 фоиз ишонч ҳосил қилиш йўли битта: бунинг учун таомни ўзингиз тайёрлашингиз зарур.

Бундан ташқари, уйда овқат тайёрлаш таркибида носоғлом қўшимчалар бўлган севимли таомлардан воз кечмаслик имконини беради. Масалан, салатлардаги майонез ўрнига йогурт-ҳанталли қайла, колбаса ўрнига пиширилган товуқ, маргарин ўрнига эса ўсимлик ёғи ёки сариёғ ишлатиш мумкин.

Қайта кўриб чиқиш учун бир сабабдир.

Text to speech