28 Апрел 2021 йил 478

Каттабоғлик безорига жиноий иш очилди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 7 март куни тахминан соат 12.30 лар чамасида, шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласи ҳудудида қурилаётган “Эркин саноат зонаси” қурилиш объектида, шу маҳаллада яшовчи, С.Ф. жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида яшовчи, С.Ж.ни қўлидаги шиша бўлаги билан дуч келган жойига уриб, “енгил” тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан С.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech