15 Сентябр 2022 йил 242

“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида терговчилар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли Фармойишига асосан жорий йилнинг 14-сентябрь куни Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа давомида тергов соҳаси билимдонлари ўз билимларини шахмат доскасида синаб кўришди.

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни бошқарма катта терговчиси полковник Норқулова Нодира, 2-ўринни ўта муҳим ишлар бўйича терговчи Алибоев Феруз ҳамда 3-ўринни бошқарма ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Соттаров Жумакелдилар эгаллашди.

Ғолиблар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.

Text to speech