“Касбий тайёргарлик ойлиги” давомида ортиқча вазндан вос кечамиз
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги тегишли фармойишига асосан “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ИИВ масъул ходими подполковник Э.Умаров, бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Қ.Батиров, бошқарма Тиббиёт бўлими бошлиғи подполковник О.Эргашев ҳамда ишчи гуруҳ томонидан вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ортиқча вазнга эга бўлган ходимлар билан ишлаш механизмини шакллантиришга қаратилган ўқув йиғини ташкил этилди.
Ушбу ўқув йиғинда ортиқча вазнга эга бўлган ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш, жисмоний чиниқтириш орқали уларнинг ҳолатини яхшилаш борасидаги вазифаларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш йўлга қўйилди.
Шунингдек ортиқча вазнга эга бўлган ходимларнинг вазнини камайтириш бўйича тиббиёт бўлими мутахассис ходимлари томонидан “Соғлом турмуш тарзи, семизлик асоратлари ” мавзусида маърузалар ташкил этилиб, видеороликлар намойиш этилди. Тадбир давомида вазирлик раҳбариятининг топшириқлари ходимларга яна бир бор тушунтириб ўтилди.