30 Апрел 2021 йил 542

Касалхонада содир этилган ўғирлик

Музработ туманида 2021 йилнинг 30 март куни, туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи, М.Иқбол исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 28 март куни, туманнинг “Шаффоф” маҳалласида жойлашган туман касалхонасининг “Туғруқхона” бўлимида стационар шароитда даволанаётган вақтида, сумкасида турган жами 3.150.000 (уч миллион бир юз эллик минг) сўмлик 1 дона аёллар тилло узуги ва 1 жуфт тилло сирғасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, Т.Сайёра исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 8 апрель куни ўз қилмишининг ҳуқуқий оқибатини англаб етмаган Т.Сайёрага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech