10 Апрел 2020 йил 759

Карантинга олинган хонадонлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январь кунидаги ПФ-5537-сонли ва 19 март кунидаги ПФ-5969-сон Фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги 176-сонли қарорида Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳуқуқтартибот органлари, тегишли давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда дунё бўйлаб инсоният бошига хавф солаётган COVID 19 коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Қумқўрғон тумани ҳудудида, уй шароитида карантинда сақланаётган фуқароларни яшаш тарзи ва шароитлари Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров томонидан ўрганилиб, хонадон эгаларига карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари борасида тушунтириш ишларини олиб борди. Карантинга олинган хонадонни тун-у кун қўриққа олиб, хизматда турган ҳар бир ходимлар огоҳлантирилиб, карантин қоидаларига қаттиқ риоя қилишлари бўйича тегишли йўриқномалар берилди. Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech