Карантин: Тарғиботга йўғрилган ҳайрия ишлари давом этмоқда
Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник И.Юсупов ташаббуси билан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаи масъул ходимлари томонидан, тумандаги “Муқумий”, “Қизилгул”, “Обод турмуш”, “Янгиариқ”, “Хўжахалқи”, “Лочин”, “Ёшлик”, “Мингбулоқ”, “Зарафшон”, “Янгикуч”, “Қўзичоқли”, “Сурнайтепа”, “Сурхон”, “Навнихол”, “Қорабоғтепа” ҳамда “Озод” маҳаллаларида яшовчи кам таминланган, ногирон, боқувчисини йуқотган оилаларга рўзғор учун кекракли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, ташриф қилинган ҳар бир хонадон эгаларига мамлакатимизда коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасидаги тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тарғиботга йўғрилган ҳайрия ишлари давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати