Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи томонидан аҳоли истеъмол маҳсулотларининг сифати кўздан кечирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини
саылаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ва
Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси
мутахассислари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудидаги "Дехқон
бозорлари"да аҳолига сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини сотилишини олдини
олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Ўтказилаётган
профилактик тадбирларда аҳоли кўп истеъмол қиладиган, сут ва гўшт маҳсулотлари,
тухум, балиқ, полиз ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, истеъмолга
яроқлилиги даражалари бўйича тегишли ҳужжатлари кўздан кечирилиб, сифатсиз
маҳсулотлар савдосининг олдини олиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб
борилди.