10 Апрел 2020 йил 772

карантин: Сурхондарёда кучайтирилган рейдлар давом этмоқда...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январь кунидаги ПФ-5537-сонли ва 19 март кунидаги ПФ-5969-сон Фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги 176-сонли қарорида Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳуқуқтартибот органлари, тегишли давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда дунё бўйлаб инсоният бошига хавф солаётган COVID 19 коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, махсус рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Карантин даврида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида, 2020 йилнинг 6 апрель ҳолатига Сурхондарё вилоятида жами 1233 та кўнгилочар объект, шу жумладан мавжуд 669 та ошхона, 132 та мини футбол майдони, 113 та тўйхона, 94 та компьютер ўйинлари маркази, 62 та ҳаммом ва сауна, 48 та ресторан (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно), 40 та кафе, 38 та фитнес-марказ ва машғулот заллари, 25 та чилим (кальян) маркази, 12 та массаж салон хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Шунингдек, 2020 йил 7 апрель куни давомида Термиз шаҳрида ўтказилаётган рейдларда карантин қоидаларини бузилиши ҳолатлари бўйича, айни вақтгача, карантин қоидасини бузиб, махсус рухсатномасиз юрган 59 та транспорт воситаси ҳайдовчиларига нисбатан жарималар қўлланилиб, 36 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига ёпилди.
Термиз шаҳри кўчаларида мақсадсиз юрган 80 та велосипед (бир кунда 41та) ҳамда 2 та скутерлар жарима майдончасига киритилди.
Карантин қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган махсус рейд тадбирлари ҳуқуқтартибот органлари ҳамда тегишли давлат ташкилотлари ходимлари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.
Шунинг учун азиз фуқароларимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, уйда қолишларини илтимос қилиб қолар эдик!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech