Карантин: Сурхондарё вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам тарғибот тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда
Юртимизда Коронавирус пандемиясига қарши карантин эълон қилинганлиги юзасидан 2020 йилнинг 27 март кунидан бошлаб вилоятлараро транспорт қатнови тўхтатилган, бироқ бу чеклов юк машиналарига нисбатан қўлланилмайди. Шунингдек, жорий йилнинг 30 март кунидан шахсий автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланган.
Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан карантин даврида аҳолига ёрдам кўрсатиш билан бирга коронавирус тарқалишини олдини олиш юзасидан профилактик тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар. Жумладан, Термиз шаҳрининг Мангузар мунтазам ЙПХ масканида тарғибот тадбирлари давомида шаҳар ҳудудига кириб келаётган ва шаҳар ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситаларига кўча ва жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрмаслик, шахсий автотранспорт воситаларидан рухсатномасиз фойдаланмаслик, зарурат бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмаслик, ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар зарурият бўлмаганида ўз уйларидан ташқарига чиқмасликлари тўғрисида огоҳлантириб тарғибот-ташвиқот ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Бундан ташқари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги вилоят кўп тармоқли касалликлар шифохонасида ташкил этилган карантин марказида карантинга олинган беморлар қатъий белгиланган тартибда қўриқланмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати