9 Апрел 2020 йил
769
KARANTIN QOIDALARINI BUZGAN HAYDOVCHILARGA NISBATAN CHORALAR KO'RILMOQDA.
2020 йил 02 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари, Миллий гвардия ва ДСЭНМ масъул ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги назорат тадбири бўлиб ўтди.
Назорат тадбири давомида тегишли рухсатномага эга бўлмасдан туриб, карантин қонун қоидаларини бузиб юрган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Назорат тадбирлари давомида 14 нафар қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Кузатувларимиз шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларимиз орасида карантин тадбирининг мазмун моҳиятини тушуниб етмасдан кўчада мақсадсиз ҳаракатланиб юрганлари ҳам учраб турибти.
ҲУРМАТЛИ ВАТАНДОШЛАР УНУТМАНГ, СИЗ УЧУН БИЗ ТУН-У КУН ХИЗМАТДАМИЗ, СИЗЛАР БИЗ УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ.