27 Июн 2020 йил 694

Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги таъкидланди

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасида Қумқўрғон туманида фавқулотда йиғилиш ташкил этилди. Унда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, тумандаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибига мувофиқ, пандемияга қарши курашиш борасида зарурий чораларни кучайтириш, карантин талабларига қатъий риоя қилиш, дезинфекция ишларини мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириш, ташкилотларга кириш, жамоат жойларида дезинфекция тунелларини ўрнатиш, оралиқ масофани сақлаш, тиббий ва санитар барқарорликни, жамоат саломатлигини таъминлаш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини ташкил этиш учун барча зарур чоралар кўрилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш борасида сектор раҳбарларининг баёнотлари тингланди.
Ҳар бир карантин талабларини бузган шахсларга қонунда белгиланган тартибда чоралар кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech