Карантин: Олис қишлоқдагиларнинг оғирини енгил қилиш йўлида...
Жорий йилнинг 31 март куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқарамаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоиловнинг ташаббуси билан Туркманистон Республикаси билан чегарадош бўлган воҳанинг Музработ тумани билан чегарадош бўлган энг чекка ҳудудида жойлашган “Юртим Жамоли”, “Моҳият” ҳамда “Чегарачи ”маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳолининг оғирини енгил қилиш ҳамда жаҳон аҳлини таҳликага солиб, дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш сабабли, эълон қилинган карантин даврида фуқароларимиз уйларида бўлишлари, яшаш ҳудудидан олис жойлардаги бозорларга бориб сарсон бўлишларининг олдини олиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик мақсадида оғирлиги 50 килограммлик 400 қоп ун олиб борилиб, бир қоп ун нархи 139.000 (бир юз ўттиз тўққиз) минг сўмдан сотилиши қатъий қилиб белгиланди.
Шунингдек, Музработ тумани Ички ишлар бўлими раҳбарияти томонидан коронавирус пандемияси касаллигининг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин даврида карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати