3 Апрел 2020 йил 561

Карантин: Ички ишлар органлари ходимлари Термиз шаҳридаги эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатмоқда

Сурхондарё вилоят ички ишлар идоралари ходимлари коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, фуқароларга карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этиш ва жамоат жойларида ниқобларни тақиб юриш бўйича доимий тарғибот ишлари олиб борилаяпди. Дунё бўйлаб ёйилган бу офатни тинч, осайишта ва саросимага берилмасдан енгишнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилаяпти. Кўча ва бозорларда осуда ҳаракатни таъминлашга эътибор кучайтирилмоқда. Шаҳар ва туманларни боғловчи йўлларда ҳаракатланишни чеклаш мақсадида, блок постлар ташкил этилмоқда.

Шунинг баробарида,  жойларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан карантин даврида аҳолининг саломатлигини сақлаш мақсадида, эзгу амаллар ҳам қилинмоқда. Термиз шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник Ҳайитмурод  Давлатов раҳбарлигида Термиз шаҳрида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиб, моддий-маънавий қўллаб-қувватлади.

Улар учинчи сектор ҳудудида истиқомат қилаётган 25 та кам таъминланган оилаларга гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари  гигиеник воситалар, ниқоб ва бошқа бирламчи эҳтиёж моллари бепул тарқатилди.

Бундай эзгу ишлар вилоят ички ишлар органлари барча ходимларининг нафақат ўз хизмати билан балки, моддий жиҳатдан ҳам коронавирусга қарши курашга қатъий бел боғлаганига яққол далилдир.

Халқимизнинг осайишталик посбонлари томонидан воҳамизнинг барча ҳудудларида, чекка қишлоқ - овулларида ҳам пандемиянинг воҳа ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари ҳамда ҳайрия тадбирлари давом эттирилмоқда. Бунинг ортидан эса ҳалқимизнинг дуоларини олишмоқда.

Ўз навбатида, фуқароларимиздан шуни илтимос қилиб қолар эдикки, карантин даврида кўча-куйда бемақсад юрмасдан, ўзингизнинг ва яқинларингизнинг соғлигини сақлаш мақсадида, уйларингизда бўлишларингизни сўраб қоламиз!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech