Карантин: Эзгулик отряди Шўрчи туманида
Жорий йилнинг 30 март куни Шўрчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ш.Мусурмонов томонидан Шўрчи туманида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган ҳамда ногирони бор оилаларга ички ишлар органлари тизимида ташкил этилган “Эзгулик отряди” билан биргаликда уларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароити ўрганилиб, хонадон эгаларига дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати