Карантин: “Эзгулик отряди” Бандихон туманида
Бандихон тумани 3-сектор раҳбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи майор А.Бердиназаров раҳбарлигида, жорий йилнинг 31 март куни Бандихон тумани туманида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган ҳамда ногирони бор оилаларга ички ишлар органлари тизимида ташкил этилган “Эзгулик отряди” билан биргаликда уларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароити ўрганилиб, хонадон эгаларига дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги “Зевар”, “Хўжаипок”, “Бағрикенг” ҳамда “Ободюрт” маҳаллаларида яшовчи боқувчисини йўқотган, оилавий шароити оғир бўлган 20 та хонадонга ташриф буюриб, хонадон эгаларига 50 кг.лик бир қопдан ун, 2 кг гўшт, 5 кг картошка, 5 кг пиёз, 5 кг макарон, 2 кг шакар, 5 донадан хўжалик кир совуни ҳамда 10 донадан тиббий ниқоблар тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати