Карантин: эндиликда, аҳолига ҳайрия маҳсулотлари волонтёрлар томонидан етказилади
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси А.Н.Ариповнинг қарори асосида, республикамизда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармалари қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилди.
Ушбу марказга тадбиркорлар, кўнгиллилар ҳамда волонтёрларни жалб этиш ва ҳайрия маҳсулотларини ҳар бир ҳудудга бириктирилган волонтиёрлар томонидан тарқатиш тизими жорий этилди.
Жорий йилнинг 2 апрель куни шундай марказлардан бири Ангор туманида ҳам ташкил этилиб, ушбу марказга илк ҳомийлик Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқарамаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов ташаббуси билан ун, ёғ, гўшт ва бошқа рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Эндиликда, ҳомийлик ҳайрияларини, шу жумладан озиқ-овқат, тиббий буюмлар ва бошқа зарур маҳсулотларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, уларни карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда воҳамизда истиқомат қилаётган, ёши улуғ, ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларга жамоатчилик асосида фаолият олиб борувчи волонтёрлар томонидан етказиб берилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати