9 Апрел 2020 йил 792

Карантин даврида “Эзгулик отряди” Олтинсой туманида

Олтинсой тумани 3-сектор раҳбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник А.Мирзаев раҳбарлигида, жорий йилнинг 31 март куни Олтинсой тумани туманида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган ҳамда ногирони бор оилаларга ички ишлар органлари тизимида ташкил этилган “Эзгулик отряди” билан биргаликда уларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароити ўрганилиб, хонадон эгаларига дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, 3-сектор ҳудудидаги “Яккатут”, “Дўғоба”, ҳамда “Пахловон” маҳаллаларида яшовчи боқувчисини йўқотган, оилавий шароити оғир бўлган 51 та хонадонга ташриф буюриб, хонадон эгаларига рўзғор учун керакли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсуотлари, гигиеник восита ва тиббий ниқоблар тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech