9 Апрел 2020 йил 750

Карантин: Ангор туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳайрия маҳсулотлари волонтёрлар томонидан етказилмоқда

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси А.Н.Ариповнинг қарори асосида, республикамизда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармалари қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқарамаси раҳбарияти, Ангор тумани ҳокими, туман прокурори ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиқлари томонидан Ангор туманида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига давлат ташкилотлари, тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-тармон ҳамда тиббиёт анжомларини эҳтиёжманд оилаларга етказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шундан сўнг, марказ томонидан шакллантирилган рўйхат асосида, Ангор туманидаги 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга ун, ёғ, гўшт, картошка ва бошқа турдаги рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат ҳамда дари-дармон маҳсулотлари махсус “Ҳайрия эҳсони” автомашиналарига ортилиб, маҳалла ҳудудларига қараб йўл олди.
Ҳомийлик ҳайриялари озиқ-овқат, тиббий буюмлар ва бошқа зарур маҳсулотларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, уларни карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда маҳаллаларда истиқомат қилаётган, ёши улуғ, ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларга волонтёрлар томонидан етказиб берилди.

Бундан ташқари, Ангор тумани 3 сектор раҳбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ташаббуси билан ташкил қилинган кўчма савдо ярмаркаси автоуловида ҳам арзонлаштирлган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ҳам йўлга қўйилди.

Бу ташкил қилинган ҳайрли ишлардан аҳоли мамнунлигини билдиришди.
Ҳайрли ва саҳоватга йўғрилган ишлар давом этмоқда.
Азиз фуқаролар сизлардан илтимос қилиб қолар эдик-ки! карантин даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, уйд қолинг!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech