16 Ноябр 2021 йил 595

Каптива фирибгарлик йўли билан сотилди

Денов туманида 2021 йил 19 октябрь куни туманнинг “Ибн сино” маҳалласида яшовчи, С.Илхом (исм шарифлар ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил май ойида, Шўрчи туманида яшовчи, Л.Рустам Каптива русумли автомашинасини 150.000.000 (бир юз эллик миллион) сўмга савдолашиб, бошидан 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм пул бериб, қолган пулини бир ой муддатда беришини ваъда қилган ҳолда сотиб, орадан 15 кун ўтганидан сўнг ушбу Каптива русумли автомашинасини Шўрчи туманида яшовчи “Достон” исмли шахсга 135.000.000 (бир юз ўттиз беш миллион) сўмга сотиб, унинг номига расмийлаштириб бериб С.Илхомнинг 135.000.000 (бир юз ўттиз беш миллион) сўм пулларини бермасдан шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 1 ноябрь куни Л.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech