4 Январ 2023 йил 455

Юртинг обод экан, халқинг фаровон яшайди

Жорий йилнинг 4 январ куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник М.Болтаев томонидан Музработ туманидаги 37 та маҳаллаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда агротехник тадбирларини ташкиллаштириш ишлари олиб борилди.

Аввалига ишни сифатли ташкил этиш учун вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан “Фидокор”, “Юртим жамоли”, “Ат-термизий”, “Янги диёр” маҳаллаларида жойлашган автомобил йўллари ва темир йўл ёқаларидаги чиқиндиларни тозалаш, дарахтларни оқлаш, ариқ атрофини хас-ҳашаклардан тозалаш ишларини жадаллаштириш бўйича йиғилган мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ушбу ободонлаштириш ишлари тадбирига вилоят ва туман Ички ишлар бўлимларидан, тумандаги масъул корхона ва ташкилотлардан, ишчи-хизматчиларидан ташқари, ушбу маҳаллалардаги маҳалла фаоллари, кўча бошилари ҳамда туман Ободонлаштириш бўлимидан 5 та махсус техникалар ободонлаштириш ишларига жалб этилди.

Ободонлаштириш тадбирлари давомида “Фидокор”, “Юртим жамоли”, “Ат-термизий”, “Янги диёр” маҳаллаларининг йўл ёқаларига 500 дона арча кўчатлари экилди.

Ушбу кўчатларни сув таъминотини яхшилаш мақсадида
1 дона сув насос ўрнатилди.

Туман марказидаги маҳаллаларда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсилиги бошқармаси томонидан ажратилган 12 та махсус техниклар ёрдамида
24 тоннага яқин маиший чиқиндилар олиб чиқилди.

Йўл ёқасидаги 3000 донадан ортиқ дарахтлар ҳамда
170 дона электр симёғочлар оқланди.

Шунингдек, 2,5 км ариқлар тозаланди, қўшимча 200 дона гул кўчатлари экилди.

Бундан ташқари, 3 км ички йўллар текисланиб, соз ҳолатга келтирилди, йўл ёқаларидаги дарахтларнинг буталарига шакл берилиб тартибга келтирилди.

Музработ тумани “Фидокор” маҳалласига кириш қисмида кўприк атрофлари ва йўл ёқасидаги боғлардаги дарахтзорларда оқлаш ишлари олиб борилди.

Музработ туманига кириш қисмидаги асосий йўллардаги таъмирталаб жойларида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Чегара пост ҳудудидаги ариқ ва зовурларнинг 300 метр қисми тозаланган бўлса, 450 метр тупроқ йўлларига тош-шағал тўкилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, Музработ туманида жорий йилнинг
4 январ куни агротехник тадбирларда, 32 та фермер хўжаликларида 66 та юқори унумдорли қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида 690 гектар пахта экишга мўлжалланган эр майдонида шудгорлаш ишлари амалга оширилиб, 18 та фермер хўжаликларининг 384 гектар ғалла экин майдонларида 1-озиқлантириш ишлари амалга оширилди.

Шарбат усулида суғориш учун 57 та хандак қазилиб, фермер хўжаликлари далаларига 453 тонна маҳаллий ўғит чиқарилди. Фермер хўжаликларининг далалари атрофида тозалаш ва ички ариқларни қазиш ишларига эришилди.

Ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги, юртимизнинг янада ободлиги, халқимизнинг фаровонлигига замин яратади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech