19 Июн 2021 йил 752

Журналист ва блогерлар билан учрашув…

Музработ туман ҳокимлиги биносида туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари капитан Содиқ Чориев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуғани Ачилдиевлар туманда фаолият олиб бораётган журналист, блогер ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашишди. Учрашув давомида ҳозирги кунда туманимизда жиноятчиликнинг салмоғи сезиларли даражада ошганлиги ва асосан фирибгарлик жинояти ошганлиги айтиб ўтилди.
Ушбу йиғилишда Музработ тумани ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари капитан С.Б.Чориев ҳам сўзга чиқиб, туман ҳудудида яшовчи фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, ушбу муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳал этиш юзасидан ҳамкорлик қилиш зарурлиги, фуқаролар орасида норозилик ҳолатларининг келиб чиқиш сабаб ва шароитларини тизимли равишда ўрганиш, уларни ўз вақтида бартараф қилиш ва аҳоли орасида норозиликни келтириб чиқарувчи омилларга бархам бериш, юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни секторлар кесимида ҳал этиш, ушбу муаммоларни тегишли сохавий хизматларга етказиш ва ижросини назорат қилиш зарурлиги, бунда оммавий ахборот воситаларининг айниқса, блогерларнинг ролини кучайтириш кераклигини, бир сўз билан айтганда ОАВ “ойна” вазифасини бажариши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шу билан биргаликда оммавий ахборот воситаларининг кучи ёрдамида аҳоли орасида давлат ташкилотларига бўлган ишонч руҳини шакллантириш, Музработ туманини Республиканинг ривожланган ҳудудларидан бирига айлантириш бўйича амалга оширилаётган тегишли чора-тадбирларни туман аҳолисига ўз вақтида ва холисона тартибда етказиш зурурлиги, шунингдек, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши кураш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, туманда мавжуд криминал вазиятдан фуқароларни ўз вақтида бохабар қилиш мақсадида содир этилган жиноятларни ОАВ (радио, телевидения, газета ва журналлар, интернет ижтимоий тармоқлари)да кенг ёритиб бориш, жиноят содир этилган маҳаллаларда туман ИИБ рахбарияти ва сектор рахбарлари иштирокида кенг жамоатчилик олдида жиноят муҳокамаларини танқидий руҳда ташкил этишда журналист ва блогерларнинг роли алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтилди. Шу билан биргаликда 2021 йил муҳим сиёсий аҳамиятга эга йил эканлиги, чунки жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказилиши белгиланганлиги, ушбу сиёсий жараённи кўтаринки руҳда ўтказишга туманда мавжуд барча ташкилотлар ва давлат органлари масъул эканлиги, туман ҳудудида ташкил этилаётган сайлов участкалари ва уларнинг масъул аъзоларининг фаолияти, сайловни ўтказилиш тартиби ҳамда бошқа сайловга оид ҳар қандай янгиликлар ОАВ орқали туманимиз аҳолисини ўз вақтида бохабар этиб бориши лозимлигини айтиб ўтди.
Учрашув сўнгида журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Text to speech