26 Апрел 2023 йил 186

"Юрагида ватан бор эди...”

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик лицейида Ўзбек шеъриятининг ёрқин вакили шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллиги муносабати билан "Юрагида ватан бор эди..." мавзусида бадиий-адабий тадбир  бўлиб ўтди. Тадбир давомида, ўқувчилар томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар, куй-қўшиқлар ва бадиий саҳна асарлари намойиш этилди.

Тадбирга ташриф буюрган Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбораси майор Ҳ.Нурматов сўзга чиқиб, ўтган асрнинг сўнгги чорагида адабиётимизнинг покиза осмонида “йўлчи юлдуздек” порлаган шоир Муҳаммад Юсуф шеърияти ҳақида нутқ сўзлади.

Тадбир давомида фаол иштирок этган ўқувчилар раҳбарият томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Text to speech