26 Апрел 2023 йил 359

Йўл транспорти ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди

Бугун Ангор туманида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида транспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси масъуллари иштирокида транспорт хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоятда жами 246 мингта автомобиль мавжуд бўлиб, автомашиналар сонининг ортиб бориши, айрим ҳайдовчиларнинг белгиланган қоидаларга риоя қилмаслиги оқибатида жорий йил 3 ойи давомида 61 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган. Оқибатда ҳодиса иштирокчиларининг 22 нафари вафот этган, 41 нафари жароҳатланган.

Йўл-транспорт ҳодисалари ҳудудлар кесимида таҳил қилинди, келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди. Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини кучайтириш, кузатув камералари ўрнатиш, ситуацион марказ фаолиятини ташкил этиш ҳамда жамоат транспортини ривожлантириш борасида масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Text to speech