8 Июл 2025 йил
369
Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи такси уюшмалари ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Вилоятимиз ҳудудига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг манзилларига қулай ва хавфсиз yeтказиш, хушмуомалалик билан сифатли хизмат кўрсатиш қолаверса, йўлларда ҳаракатланиш давомида белгиланган тартиб қоидаларга амал қилиш юзасидан, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи онлайн такси уюшмалари ва ишчи хизматчилари ўртасида тегишли профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, йўловчи ташиш давомида хорижий сайёҳлар билан боғлиқ бирор-бир кўнгилсиз ҳолатлар содир этилган тақдирда зудлик билан Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига хабар беришлари ҳақида тегишли тавсиялар бериб ўтилди.