2 Июл 2024 йил 425

Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи такси уюшмалари ҳайдовчилари ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоятимиз ҳудудига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг борадиган манзилларига қулай ва хавфсиз yeтказиш, ҳушмуомалалик билан сифатли хизмат кўрсатиш қолаверса, йўлларда ҳаракатланиш давомида белгиланган тартиб қоидаларга амал қилиш юзасидан, вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи онлайн такси уюшмалари ҳайдовчилари ва ишчи хизматчилари ўртасида тегишли профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, йўловчи ташиш давомида хорижий сайёҳлар билан боғлиқ бирор-бир кўнгилсиз ҳолатлар содир этилган тақдирда зудлик билан Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига хабар беришлари тушунтирилиб, навбатчилик қисми телефон рақамлари акс эттирилган тарқатма буклетлар улашилмоқда.

Text to speech