9 Октябр 2024 йил
341
Йўл патрул хизмати ходимларининг малакаси оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири
ўринбосарининг фармойиши асосида, 2024 йил 5 октябр кунидан Республика
миқиёсида “Барча йўл-транспорт ҳодисаларини, айниқса пиёдалар билан боғлиқ
аварияларни олдини олиш профилактикаси ойлиги” ўтказилиши белгиланди.
Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида йўл патрул хизмати ходимларининг
ҳуқуқий саводхонлигини, хизмат ва жангавор шайлигини ошириш, фуқаролар билан
мулоқот жараёнида буйруқ талаблари асосида муомала маданиятини яхшилаш орқали
йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг комплекс чора-тадбирларини
белгилаш мақсадида олиб борилаётган ўқув машғулотлари давом этмоқда.
Ўқув
жараёнлари Бошқарма бошлиғи раҳбарлигида малакали мутахассислар томонидан
соҳадаги ҳар бир йўналиш бўйича илмий-амалий машғулотлар орқали ўтказилиши
йўлга қўйилган.