14 Март 2025 йил
897
Йўл ҳаракати қоидалари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Сурхон воҳасига ташриф буюрувчи сайёҳларга янада қулай хизмат кўрсатиш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан йўловчи ташиш билан шуғулланувчи такси уюшмалар ва ҳайдовчилар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши, йўл кира нархларини асоссиз равишда оширилмасликлари, маҳаллий ва хорижий туристлар билан доимо ҳушмуомалада бўлиш, шахсий нарса ва буюмларига эҳтиёткор бўлишлари, сайёҳлар билан боғлиқ бирор-бир кўнгилсиз ҳолатлар содир этилган тақдирда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига хабар беришлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.