24 Феврал 2024 йил 318

"Йўл ҳаракати қоидалари тарғиботчиси клублари" фаолияти ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги мактабларда ташкил этилган "Йўл ҳаракати қоидалари тарғиботичиси клуб"лари фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида клуб аъзоларининг йўл ҳаракати қоидаларига оид билимлари синовдан ўтгазилиб, улар томонидан ташкил этилган "Тарғибот клуби бурчаклари" кўздан кечирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 212-сон қарори ижросини таъминлашни эътибордан четда қолдирган айрим мактаблар фаолияти танқидий ўрганилиб, масуъл раҳбарларига бу борадаги камчилликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech