Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
хизмати Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими, Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи ҳамда
Тиббиёт бўлими мутахассис ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазири ўринбосарининг 2024 йил 14 сентябр кунидаги тегишли фармойишига асосан Сурхондарё
вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносида,
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотида ходимларнинг жисмоний ва
жанговар шайлигини ошириш, қонун ва қонуности ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар, идоравий норматив ҳужжатларнинг мазмун- моҳияти ва
юритилиш тартиб қоидалари, жароҳатланган шахсларга биринчи
тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан билим даражалари янада оширилди.