Жиноятни жиловлаш бўйича йил сарҳисоби
Жорий йилнинг 19 январь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов ҳузурида Бойсун, Шеробод ва Бандихон туманлари Ички ишлар бўлимларида барча шахсий таркиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманларда Ички ишлар бўлимлари ходимлари томонидан 2021 йил давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда ходимлар томонидан хизмат интизоми, қонунчиликка риоя этишлари, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширган ишлари бўйича бўлим бошлиқларининг ҳисоботи тингланди. Унда содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш омиллари, сабаблари ва бартараф этиш борасида амалга ошираётган ишлари йиғилишда муҳокама қилинди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлиги, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилишлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ходимлар ўртасида билим савиясини янада ошириш учун китоб мутоласига меҳр уйғотиш, санъатга қизиқишларини ошириш, турли спорт машғулотларини ўтказиш ва бошқа масалалар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати