27 Июн 2020 йил 710

Жиноятга бошлаган экин...

Денов туманида 2020 йилнинг 12 июнь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Рисқ Насиба” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи А.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томарқасига 13 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 23 июнь куни А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech