17 Декабр 2021 йил 589

Жиноятчиликни жиловлашда, “фуқаробай” ишлаш методик- амалиёти яхши самара беради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган 2021 йил 12 февралдаги ИИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши баёнида белгиланган Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида содир этилган жиноят сабаблари жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва “илмий диагноз” асосида бартараф этиш бўйича “фуқаробай” ишлаш методикасини амалиётга тўлиқ жорий этиш.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳузурида 2021 йил 4 декабрь куни Сурхондарё вилоятида жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ва аҳолининг муаммоларини ҳал этиш борасида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятидаги муаммолар ҳамда келгуси давр учун долзарб вазифаларга бағишланган сайёр йиғилиш баёни талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари ИИВ Академияси бошлиғи полковник Р.Хатамов Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига ташриф буюрди. ИИВ Академияси бошлиғи дастлаб, Термиз шаҳрида жойлашган “Мажнунтол” маҳалласида бўлиб, Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник М.Зиёдуллаев, Академия бошлиғининг ўринбосари полковник О.Камалов ва профессор-ўқитувчилар, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, маҳалла раиси, профилактика инспектори, маҳалла раисининг ўринбосарлари, кўча бошилар ва маҳалла фаолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, ИИВ Академияси бошлиғи полковник Р.А. Хатамов сўзга чиқиб, жорий йилнинг 20 марть – 25 март кунлари ИИВ Академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчилардан шакллантирилган ишчи гуруҳи Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида иш олиб бориб, ишчи гуруҳ томонидан маҳалланинг мураккаб криминоген вазияти, жиноят содир этилишига имкон берган сабаб ва шароитлар чуқур ўрганилиб, ИИВ Академияси томонидан криминоген вазияти оғир бўлган ушбу маҳаллада “фуқаробай” ишлаш бўйича ҳудуд методикаси яратилганлиги таъкидланди.
Ушбу “фуқаробай” ишлаш бўйича ҳудуд методикасини амалий иш фаолиятда қўланилиши ўз самарасини берди. Натижада, мазкур маҳаллада 2021 йилнинг 11 ойида 8 та жиноят содир этилган бўлиб, бу ўтган (2020) йилнинг мос даврига нисбатан жиноят содир этилиши 15 тага камайиб, “Мажнунтол” маҳаллласи “Қизил” тоифадаги ҳудуддан “Сариқ” тоифали ҳудудга ўтган. Келгусида маҳаллада жиноят содир этилишини олдини олиш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва унга имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, “Мажнунтол” маҳалласини келгуси йилда “cариқ” тоифали ҳудуддан “яшил” тоифали худудга ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг ИИВ Академияси бошлиғи полковник Р.А. Хатамов “Мажнунтол” маҳалласи ҳудуди ҳисобланган, жиноятчилик кўп содир этиладиган “Термиз дехқон” бозори ҳудудида қурилган ҳуқуқ-тартибот масканининг иш фаолиятини кўздан кечириб, бозор худудида жиноятчилик кўп содир этилишини ҳисобга олиб, бозор худудида жойлашган “радиоузел” қурулмаси орқали фуқароларни жиноят қурбони бўлиб қолишдан огоҳлантириб, турувчи овозли аудио роликлар берилиши бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, бозор ҳудудига шанба ва якшанба кунлари савдо қилиш учун фуқароларнинг кўплаб келишлари ҳамда туманлардан кунлик ишловчи фуқаролар айнан ўша кунлари кўпайиши сабабли, бозор ҳудуди йўналишида пост-патруль хизмати ходимларини қўйиш бўйича, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғига таклифлар киритилди. Шунингдек, ИИВ Акаемияси бошлиғи полковник Р.А. Хатамов Термиз шаҳри “Тупроққўрғон” маҳалласида жойлашган ҳуқуқ-тартибот масканига ташриф буюриб, масканнинг иш фаолиятини ўрганиб, ходимларга жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари тушунтирилиб, олдини олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. ИИВ Академияси бошлиғи полковник Р.А. Хатамов Термиз шаҳрида жойлашган, Сурхондарё вилояти ИИБ кўмагида барпо этилган ва жиҳозланган 26-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мактабнинг иш фаолияти билан танишиб, мактабнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув синф хоналарини ва спорт залини кўздан кечирди.
Куннинг иккинчи ярмида, ИИВ Академияси бошлиғи, полковник Р.А. Хатамов ва Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А. Исмоиловлар ҳамкорлигида, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, туман-шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, соҳавий бўлинмалар бошлиқлари, таянч пунктлари профилактика (катта) инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида онлайн тарздаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ҳар бир ходим уларнинг қадрига етиши, ўз зиммасидаги вазифаларни виждонан ва масъулият билан бажариши, доимий равишда ўқиб-изланиб, ўзининг касбий билим ва маҳоратини ошириб бориши, жамоаларда қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш раҳбарлар олдидаги энг муҳим масалалардан бири бўлиши кераклиги уқтирилди.
Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини манзилли олиб бориш, бу борада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Йиғилиш давомида, Термиз шаҳар “Мажнунтол” маҳалласи мисолида тайёрланган “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг “фуқаробай” ишлаш методикаси”нинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириш ва фаолиятга кенг жорий этиш бўйича замонавий педагогик технологиялар ҳамда кўргазмали интерфаол методлар ёрдамида машғулот ўтказилди.
Йиғилиш якунида криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятчиликнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганган ҳолда “илмий диагноз” қўйиш орқали олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ҳудуд методикасини жойларда самарали татбиқ этиш, профилактика инспекторининг маҳалла фаоллари ҳамда секторлар билан ҳамкорлигини кучайтириш, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий риоя этиши, касбий билимларини мунтазам ошириш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech