12 Март 2021 йил 571

Жазо муддатини ўтаётган шахс, такрор жиноят содир этди

Денов туманида, 2021 йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 16:00лар чамасида, Денов тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи, Х.Р. туманнинг “Тотувлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Савлат” ошхонасида “Ўзгариш” маҳалласида яшовчи, Н.А.га тегишли “Redmi Not-7” русумли телефонини, унинг ғилофи ичида бўлган 500 (беш юз) АҚШ доллари ва ҳайдовчилик гувоҳномасини уни алдаб олиб, ўз манфаати учун ишлатиш мақсадида қочиб кетади.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 7 март куни Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Суриштирув ишлари давомида фуқаро Х.Р. муқаддам 3 маротаба Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169- ва 166-моддалари билан судланиб, ҳозирда туман ИИБ пробация ҳисобида жазо муддатини ўтаётганлиги, ушбу фуқаро томонидан бир неча маротаба ўғирлик ва талончилик жиноятларини содир этганлиги маълум бўлади.
Фуқаро Х.Р. илгари қилган ноқонуний қилмишлари учун жавобгарликка тортилиб ҳам ўз келажаги учун тўғри йўлни танлаш ўрнига такрор жиноят содир этганлиги ачинарли ҳол эмасмикан!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech