10 Март 2023 йил 444

Яшил макон умуммиллий лойхасида ИИО ходимлари хам фаол иштирок этишмокда.

         Бугунги кунда дунё аҳлини ташвишга солаётган глобал муаммолардан бири экологиянинг бузилишидир. Шу боисдан Ўзбекистон Республикасида ҳам экологик вазиятни яхшилаш, бу орқали ифлос газ ва ҳаволарни тозалаш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш мақсадида, Президентимиз ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб қатор, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида, Сурхондарё вилоятида ҳам манзарали, мевали дарахт ва бута ниҳолларини экиш орқали иқлим шароитларини яхшилаш борасида самарали ишлар йўлга қўйилди.
         Бунинг биргина ёрқин намунаси сифатида, Термиз тумани “Айритом” маҳалласи ҳудудида ёввойи ўт-ўлан босиб, чангалзорга айланган қаровсиз ташландиқ ҳолга келиб қолган, қарийб 6 гектар эр майдонини ўзлаштириш орқали ташкил этилган Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига қарашли манзарали ва мевали боғидир.               

Ҳозирги кунга келиб ушбу боғда вилоят ИИБнинг тегишли соҳавий хизмат вакиллари томонидан ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бунда эса, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Абдувоҳид Исмоиловнинг ташаббускорлиги ва пухта ўйланган режаси ҳамда ғояси асосида ишлар ташкил қилинмоқда.
         Жорий йилнинг 4-март куни вилоят Ички ишлар бошқармаси боғида соҳавий хизмат ходимлари томонидан қуриб қолган кўчатлар ўрнига 4 турдаги 500 дона мевали дарахт олма, олхўри, шафтоли, ҳамда ўрик ниҳоллари олиб келиниб экилди.
         Бундан ташқари, воҳада хизмат қилиб келаётган ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлари томонидан ҳам мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ерга қадаш орқали табиатимизнинг чиройига-чирой қўшиш, иқлим об-ҳавосининг тозалигини асраш ва янада яхшилаш йўлида белгиланган чора-тадбирлар асосида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech