23 Декабр 2021 йил
507
Жарқўрғонлик қидирувдаги безори қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 28 июн куни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "а" бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган, туманнинг "Ҳайитобод" маҳалласида яшовчи, Т.Собир (исм шариф ўзгартирилган) 11 декабр куни туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати