19 Феврал 2021 йил 746

Жарқўрғондаги жиноят муҳокамасиЖарқўрғондаги жиноят муҳокамаси

Ҳазил таги зил бўлишига Жарқўрғон туманида содир бўлган бир инсонга оғир тан жароҳати етказиш билан якун топган жиноят мисолида яна бир бор амин бўлдик. Негаки, бир-бирининг кийимига тамаки кукунини сепиб ҳазиллашмоқчи бўлган икки йигитнинг тортишуви ҳам аслида, шундай ҳазил оқибатида юзага келди...Туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, “Меҳнат-роҳат” маҳалласида яшовчи Ф.Р. маҳалладоши С.А. билан компьютер залида ўзаро тортишиб қолишади. Тортишувлар натижасида эса Ф.Р. маҳалладоши С.А.ни дуч келган жойига уриб, тан жароҳати етказади. Тиббий экспертиза текшируви эса С.А. га “Ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказилган дея баҳоланади.     Туман ҳокимлигида маҳалла раислари, тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси 1-ўринбосари И.Турсунов, туман ҳокими Б.Ўроқов, туман ИИБ бошлиғи Б.Хидировлар томонидан мазкур жиноят муҳокамаси ўтказилди. Унда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича муҳокама қилиниб, профилактика инспектори ва маҳалла раисларининг бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳушёр бўлишлари уқтирилди. Ёшларга эса жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этиб, бўш вақтини компьютер ўйинхоналарида эмас, фойдали машғулот билан ўтказишса, мақсадга мувофиқ бўлиши тушунтирилди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech