23 Ноябр 2021 йил
566
Жарқўрғонда, "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 25-ноябрь “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халқаро куни”-деб, белгиланган.
Шу муносабат билан Жарқўрғон туманидаги Енгил саноат ва бизнес техникумида 4-секторда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари билан ишлаш бўлими ҳамда туман имомлар ва отинойилар, Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Бундай тадбирлар бошқа сектор ҳудудларида ҳам ўтказилиши белгиланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати