13 Феврал 2021 йил 536

Жарқўрғонда ёшлар ИИБ бошлиғи кубоги учун беллашишди

Жарқўрғон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг миллий кураш тури бўйича туман Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривложлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ4881-сонли қарори ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада туманнинг 4 та секторларидаги маҳаллалардан жами 64 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Мусобақада қизлар 63 кг ва ундан юқори бўлган вазн тоифаларида, ўғил болалар эса 66 кг, 81 кг ҳамда 81 килограмдан юқори вазн тоифаларида беллашишди. Мусобақа якунига кўра қизлар ўртасида
63 кг вазнда
1-ўрин Мамашаева Ирода
2-ўрин Шапоатова Хожар
3-ўрин Эштўраева Саодат
3-ўрин Чориева Моҳинур
+63 кг вазнда
1-ўрин Назарова Шоҳиста
2-ўрин Мухаммадиева Юлдуз
3-ўрин Чорева Менгдона
3-ўрин Устаева Юлдуз
Ўғил болалар 66 кг вазн тоифасида
1-ўрин Ўралов Акбар
2-ўрин Жўраев Шохруҳ
3-ўрин Бобонов Саидаббос
3-ўрин Бекмирзаев Бекжон
81 кг вазнда
1-ўрин Чориев Асадбек
2-ўрин Хушвақтов Жамшид
3-ўрин Абраматов Аъзам
3-ўрин Рахматов Фарух
+81 кг вазнда
1-ўрин Рахмонов Сайдулла
2-ўрин Абдуллаев Элбек
3-ўрин Нурмухаммедов Хожиакбар
3-ўрин Юсупов Рахмонларга насиб қилди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари туман Ички ишлар бўлими ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech